Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Форишда 45 нафар якка тартибдаги тадбиркор ягона солиқ тўловчиси бўлди

Форишда 45 нафар якка тартибдаги тадбиркор ягона солиқ тўловчиси бўлди

15 апрель 2019 йил
321
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарорига асосан календар йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 млн.сўмдан ошган бироқ 1 млрд.сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловини 4 фоиз ставкада тўлаши белгиланди.

Юқоридагиларга асосан Фориш тумани бўйича ягона солиқ тўлови тўловчилар сони 45 нафарни ташкил қилиб, улардан жорий йилнинг 1-чораги давомида 13,7 млн.сўм бюджетга тушум тушиши таъминланди.

Тумандаги якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар сони 2019 йил 1 апрель ҳолатига 343 нафарни ташкил қилади. Шундан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдоси фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар 120 нафар, маиший хизмат кўрсатувчи ЯТТлар 85 нафар, пайнет хизмати билан шуғулланувчи ЯТТлар 3 нафар, ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш фаолияти бўйича шуғулланувчи ЯТТлар 82 нафар ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи ЯТТлар 53 нафарни ташкил қилади.

Якка тартибдаги тадбиркорларга ишчи сифатида ёлланган фуқароларни рўйхатга олиниши бўйича жорий йил 1-чорак якуни билан 21 нафар фуқаро Давлат солиқ инспекциясидан рўйхатдан ўтказилиб, уларга ҳар ой энг кам иш ҳақининг 50 % миқдорида аъзолик бадали ҳисобланди.

Жорий йилнинг 11 апрель кунига қадар солиқ инспекцияси томонидан 8 нафар ёлланма ишчи ҳодимлар рўйхатга олинди.

 

         Сардор Раджабов - Фориш туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар